Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистонда казинолар қонунийлаштирилди, бироқ улар мамлакат фуқаролари учун эмас
3.07.2022 07:49,  
38

Қирғизистон президенти Садир Жапаров казинони қонунийлаштирувчи ҳужжатларни имзолади, деб ёзади «Gazeta.uz». 22 июнь куни қонунлар Жогорку Кенеш томонидан қабул қилинганди. Шу пайтгача Қирғизистонда ўйин бизнесига нисбатан тўлиқ қонуний тақиқ амал қилиб келган.

Янги қонунларнинг мақсади инвестициялар учун қулай шароитлар яратиш йўли билан давлат бюджетига қўшимча маблағларни жалб қилиш ҳисобланади, дея маълум қилди Қирғизистон президенти матбуот хизмати.

Ўйин фаолияти билан фақат МЧЖ ёки ЁАЖ шаклидаги юридик шахслар 10 йил муддатга бериладиган лицензия асосида шуғулланиш ҳуқуқига эга.

Казино турар жой биноларида, ОТМлар, мактаблар, болалар боғчалари ва бошқа ўқув муассасалари, тиббиёт ва ибодат муассасалари ҳамда маданият муассасалари биноларида жойлашиши мумкин эмас.

Қирғизистон фуқаролари, 21 ёшга тўлмаган чет эл фуқаролари, шунингдек, ақли норасо чет эл фуқаролари ўйин муассасалари мижозлари бўла олмайди.

Нашр эслатишича, Ўзбекистонда казино ташкилотларига, шу жумладан, виртуал казино, тотализаторлар ва бошқа азарт ўйинларига нисбатан тақиқ амал қилади.

2019 йилда Мўйноқда ўйин зонаси ташкил этиш режалари ҳақида хабар берилган, аммо қонунчилик имкониятлари мавжуд эмаслиги туфайли, бу тўхтаб қолди.

Ўша йили 2021 йил 1 январдан букмекерлик фаолиятини қонунийлаштиришни кўзда тутувчи президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. У спорт, айниқса футболни ривожлантиришда ёрдам бериши кутилган эди. Бироқ бу ташаббус ҳам маъқулланмади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан