Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 107 кишига етди

Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 107 кишига етди

31 март ҳолатига кўра, Қирғизистонда коронавируснинг 13 янги ҳолати аниқланди. Бу ҳақда 31 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Қосимбек Мамбетов ҳукумат уйида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, деб АКИpress хабар берди.

Янги 13 та ҳолат аниқланди:

- Бишкекда - 1,
- Норин вилоятида - 3,
- Иссиқкўл вилоятида - 2,
- Чуй вилоятида - 1,
- Ўш вилоятида - 5,
- Жалолобод вилоятида - 1.

31 март ҳолатига кўра, Қирғизистонда 107 ҳолат аниқланган:

- Жалолобод вилояти - 51,
- Ўш вилояти - 28,
- Чуй вилояти - 4,
- Боткен вилояти - 1,
- Ўш шаҳри - 9,
- Бишкек шаҳри - 8,
- Норин вилояти - 4,
- Иссиқкўл вилояти - 2.

Беморларнинг 58 нафари аёл ва 49 нафари эркаклардир.