Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 2 баравар кўпайди
21.03.2020 13:15,  
1688

21 март эрталабки ҳолатга кўра, Қирғизистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони 6 нафарга ошиб, жами 12 кишини ташкил этди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Толо Исаков маълум қилди.

Боткет вилоятида 1, Сузоқ туманида 5 та янги ҳолат қайд этилди. Айтилишича, беморларнинг барчаси Саудия Арабистонидан Умра сафаридан қайтган. Уларнинг ёши 45-70 оралиғида.

18 март куни Ўзбекистон билан чегарадош Новқат туманида фавқулодда вазият жорий этилди. Аввалроқ Андижон вилояти билан чегарадош Сузоқ туманида ҳам Умрадан қайтган уч кишида коронавирус аниқланган ва туманда фавқулодда вазият жорий этилган эди.

20 март куни ўтказилган брифингда яна уч киши коронавирусни юқтириб олгани аниқланди. Улар Новқат туманида яшовчи аёллардир. Қирғизистонликлар яқинда Саудия Арабистонидан Умра сафаридан қайтган бўлган.

20 март кунидан Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида жамоат транспорти фаолияти тўхтади. Аптека ва озиқ-овқат дўконидан бошқа барча ташкилотлар ёпилди.

Қирғизистонда 16 мартдан бошлаб барча мактаблар ва олий таълим муассасалари 3 ҳафтага карантинга ёпилган. Шунингдек, Қирғизистон ҳукумати коронавирус қайд этилган давлатларга борган хорижликларнинг мамлакатга киришини тақиқлаб қўйган.

МАВЗУГА ДОИР: Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 37 нафарга етди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан