Қирғизистонда милиция билан тўқнашган 20 га яқин митинг қатнашчилари ҳибсга олинди (видео)

Қирғизистонда милиция билан тўқнашган 20 га яқин митинг қатнашчилари ҳибсга олинди (видео)

РИА Новости

Қирғизистон пойтахти Бишкекда Иссиқкўл вилояти губернаторини гаровга олганликда айбланиб 11,5 йилга озодликдан маҳрум этилган собиқ депутат Содир Жапаровни қўллаб-қувватлаш учун митинг бўлиб ўтди. Намойишчилар ва милиция ўртасидаги тўқнашувдан сўнг 20 га яқин киши ҳибсга олинган, деб хабар беради 24.kg.

Таъкидланишича, норозилик митингининг фаол иштирокчилари Первомайск туман ИИБга етказилган.

Ушбу иштирокчилар жамоат тартибини бузгани учун ҳибсга олинган. Улар жаримага тортилади. Ҳозирда полиция шаҳарни қўриқламоқда, деди нашр.

Эслатиб ўтамиз, 02.03.2020 йил куни Aла-Тоо майдонида собиқ депутатни қўллаб-қувватлаш учун  митинга 2 мингга яқин одам чиққан. Улар ҳокимиятга ультиматум эълон қилиб, Жогорку Кенеш биносига борганларидан кейин полиция кўзни ёшлантирувчи суюқлик ва тутун шашкалари ёрдамида уларни  тарқатишни бошлаган. Намойишчилар эса ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига тош отиб улардан бир нечтасига тан жароҳати етказган.