Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистонда президент ва парламент сайловлари баҳорга қолдирилди
23.10.2020 13:22,  
236

Қирғизистонда президент ва Жогорку Кенеш депутатлигига сайловларни ўтказиш муддати қолдириди. Бу ҳақда Спутник Қирғизистон нашри хабар бермоқда.

Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров мамлакатда парламент сайловларини 2021 йил баҳорига - сайлов тизимини ислоҳ қилиш тугайдиган вақтга қолдириш тўғрисидаги қонунни имзолади.

"Бизнинг қонун лойиҳамиз Конституцияга зид эмас. Экспертиза ўтказилди, ҳаммаси қонун ҳужжатларига мувофиқ. Сиздан қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашингизни сўрайман, бу ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам беради", - деди Жапаров.

Президент в.б. матбуот хизмати хабарига кўра, ҳужжатни қабул қилиш зарурати қатор ҳолатлар, шунингдек, мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазият томонидан белгиланади.

Жогорку Кенеш депутатлари сайлови саналари Қирғизистон қонунчилигига мувофиқ конституциявий ислоҳотдан кейин, аммо 2021 йил 1 июндан кечиктирмай белгиланади.

Аввалроқ Қирғизистонда президент сайловлари 2021 йил 17 январда, парламент сайловлари эса 20 декабрда бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан