Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистонда Россия элчихонасида бомба борлигини айтган аёл қўлга олинди
9.03.2020 17:30,  
196

Қирғизистонда махсус хизматлар Россия элчихонасининг консуллик қисмида бомба борлиги ҳақида хабар берган аёлни қўлга олди. Бу ҳақда РИA Новости мамлакатнинг Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ДМХҚ) матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

Россия элчихонасида "бомба жойланганлиги" ҳақидаги сигнал 6 март куни келган. Воқеа жойига келган мутахассислар ҳудудни кўздан кечириб, дипломатик ваколатхона ходимларини эвакуация қилган, аммо ҳеч нарса топа олмаган.

Шундан сўнг улар номаълум сигнал манбасини излай бошлаган ва безорилик ниятида аноним хабарни 1974 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси юборганлиги аниқланган.

Aйни пайтда унга нисбатан террорчилик акти тўғрисида ёлғон хабар берганлик бўйича жиноий иш қўзғатилган. Aёл 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан