Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистонда рус тилининг расмий мақомини бекор қилиш таклиф этилди
26.11.2020 20:45,  
136

Мамлакат конституциясига кўра, қирғиз тили давлат тили ҳисобланади, расмий тил сифатида эса рус тилидан фойдаланилади. 

Қирғизистон конституцион кенгаши аъзоси Садирдин Торалиев мамлакатда рус тилининг расмий мақомини бекор қилиш таклифи билан чиқди.

“Конституцияда давлат тили сифатида фақат қирғиз тилини қолдиришни таклиф қиламан. Бошқа тиллар бўйича алоҳида қонунлар қабул қилиш зарур. Ёшлар қирғиз тилида гапирмай қўйди, чунки бунга эҳтиёж йўқ, бундай бўлмаслиги керак”, – деди Торалиев.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатда қирғиз тилини ўрганиш учун шароитлар яратиш зарур.

“Ўз тилимизни йўқотиб қўйишимиз мумкин”, – деди у.

Мамлакат конституциясига кўра, қирғиз тили давлат тили ҳисобланади, расмий тил сифатида эса рус тилидан фойдаланилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан