Қирғизистонда сайловлар бўлиб ўтмоқда

Қирғизистонда сайловлар бўлиб ўтмоқда

Қирғизистонда бугун Жогорку Кенеш (парламент) сайловлари бўлиб ўтмоқда.Бу хақда 24.kg хабар қилди.

Мамлакатда янги амалга киритилган сайлов тизимига кўра, 120 та халқ депутати ўрнига 90 нафар депутат бўлади.

Улардан 54 нафар депутат пропорционал тизим бўйича (сиёсий партиялар номзодларининг очиқ рўйхатлари бўйича) ягона сайлов округи бўйича сайланади, 36 депутат - бир мандатли округларда мажоритар тизим бўйича сайланади.

Таъкидлаш жоизки, 2020 йилнинг октябрида парламент сайловлари тугагач, мамлакатда тартибсизликлар бошланган ва у президент истеъфоси билан якунланганди.