ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар беришича, бугун 21 июль куни Тошкент вақти билан 10:08 да (21.07.2020 йил, Гринвич бўйича 05:08 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 40,17 градус шимолий кенглик; 71,46 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 225 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистоннинг қуйидаги ҳудудларида сезилди:
Наманган : 94 км, 2 балл.
Андижон : 101 км, 2 балл.
Фарғона : 36 км, 4 балл.