Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистонда уранни қайта ишлаш ва ташиш тақиқланди
16.12.2019 15:32,  
233

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатда уран қайта ишлаш ва бойитишни тақиқловчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизматига таяниб, РИА Новости хабар бермоқда.

Президент аппарати берган маълумотларга кўра, ушбу қонун аҳолининг саломатлигини ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш, шунингдек радиацион хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади. Қонунда мамлакат ҳудудида уран конларини қидириш, ушбу моддаларни қайта ишлаш ва хом ашё ва чиқиндиларини олиб ўтиш таъқиқлангани қайд этилган.

Fergana agency

Шу йилнинг март-апрель ойларида “ЮрАзия” компанияси томонидан Иссиқ кўл атрофида уранни қайта ишлаш ҳаракатларини олиб боришига қарши митинглар бўлиб ўтган эди. Ижтимоий тармоқлар орқали 20 мингдан ортиқ имзолар йиғилиб, петиция имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил сентябрда Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари Дмитрий Медведев ва Абдулла Арипов Ўзбекистон ҳудудида АЭС қуриш бўйича ҳамкорлик қилишни кўзда тутувчи шартномани имзолаган, унга кўра Росатом “3+” хавфсизлик даражасига эга, ВВЭР-1200 реакторли, икки энергоблокдан иборат мажмуа қуриши режалаштирилган.

Аввалроқ, Росатом раҳбари Алексей Лихачёв Ўзбекистонда Атом электр станцияси қуриш ҳақидаги барча масалалар 2019 йил охиригача ҳал бўлишини айтган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан