Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистонда валюта операцияларига қўшимча чекловлар жорий этилди
26.07.2022 09:57,  
67

Қирғизистонда Миллий банк валюта операциялари билан боғлиқ бўлган навбатдаги вақтинчалик чекловни жорий қилди. «ТАСС»нинг ёзишича, бу чора «Қирғизистон Республикасининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ҳамда дунёдаги мавжуд геосиёсий вазият билан боғлиқ ҳолда, салбий оқибатлар ва хавфларни минималлаштириш мақсадида» жорий этилган.

Банкларга нақд ёки нақд бўлмаган хорижий валютани «календарь куни давомида бир вақтнинг ўзида айирбошлаш шохобчасининг айланма маблағлари доирасида» олди-сотди миқдорини чеклаш топширилди. Молия ташкилотлари ҳар ҳафта ва ойда Миллий банкка «хорижий валюта олди-сотдиси бўйича амалга оширилган операциялар» тўғрисида маълумот бериб туриши шарт эди.

Бундан буён айирбошлаш шохобчаларига нақд хорижий валюта билан «тижорат банклари билан календарь куни давомида айирбошлаш бюросининг умумий айланма маблағидан ортиқ миқдорда» операцияларни амалга ошириш ҳам тақиқланади. Акс ҳолда, уларни лицензиядан маҳрум қилмоқчи.

Аввалроқ таҳлилчилар рублнинг кучли курси Қирғизистон ва Қозоғистон учун жиддий оқибатлари ҳақида огоҳлантирган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан