Қирғизистонда яна 26 кишидан коронавирус чиқди

Қирғизистонда яна 26 кишидан коронавирус чиқди

29 март 12:00 даги маълумотга кўра, Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ янги 26 ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Касимбек Мамбетов хабар қилди.

Шундай қилиб, Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар сони 84 кишига етди.

Янги ҳолатлар Жалолобод вилоятида (13), Ўш вилоятида (6), Чуй вилоятида (2), Бишкек шаҳрида (4) ва Норин вилоятида (1) қайд этилди.

Барча беморлар шифохонага ётқизилди. Ҳозирда улар билан яқин алоқада бўлган шахслар текширилмоқда.