Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистондаги тартибсизликлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги экспортига қандай таъсир ўтказяпти
14.10.2020 13:52,  
561

5 октябр, душанба куни бошланган Қирғизистондаги тартибсизликлар Марказий Осиё мева-сабзавот бизнесига жиддий зарар етказяпти. EastFruit портали ушбу зарар кўлами ва миқдори ҳақида таҳлилий мақола ёзди.

Маълумки, Қирғизистон 2015 йилдан бери ЕОИИ аъзоси. Ушбу даврдан бошлаб Қирғизистон, Қозоғистон сингари ўзбек ва тожик экспортёрлари учун ЕОИИ мамлакатлари бозорига кириш нуқтаси бўлиб хизмат қилмоқда.

Шу сабабли, Қирғизистондаги логистика билан боғлиқ ҳар қандай бузилиш дарҳол бутун минтақа нархларига таъсир қилади. Ҳозир Тожикистон ва Ўзбекистондан узум ва хурмо экспортининг юқори мавсуми бошланди. Пиёз экспорти мавсуми ҳам давом этмоқда. Мева-сабзавот савдоси иштирокчиларининг сўзларига кўра, товар айланмасининг бир қисми Тожикистондан Россияга қараб Қирғизистон ва Қозоғистон орқали айланма йўллар билан ўтган.

2020 йил март ойида коронавирус пандемияси бошланганидан буён, транзит ва товарларни экспорт қилиш анча қийинлашди, экспортчилар янги шароитларга мослашиб, маҳсулот етказиб бериш йўлини топдилар. Бироқ, Қирғизистонда тартибсизликлар бошланганидан буён ушбу мамлакат чегараси маҳсулот етказиб бериш учун тўлиқ ёпиқ бўлиб, мамлакатнинг божхона хизматлари, савдо компаниялари фикрига кўра, ҳатто транзит транспорти билан ҳам шуғулланмаган. Бундан ташқари, Қирғизистон Миллий банкининг тавсиясига биноан тижорат банклари бир неча кун ишламади, бу эса савдони тўсиб қўйди.

Шу сабабли, Тожикистондан сабзавот ва меваларни экспорт қилиш янги йўналишларни, шу жумладан, Ўзбекистон орқали топишга мажбур. Бироқ, бу жуда қийин, чунки чегарада ҳайдовчилар ПЦР синовларидан ўтишлари ва натижаларини кутишлари керак, бу эса транспорт харажатларини ва йўл давомида маҳсулотларнинг бузилиш хавфини кескин оширади.

Табиийки, бундай шароитда узум ва хурмо каби экспорт товарлари нархи Тожикистонда ўсиши эҳтимолдан йироқ эмас, чунки кўпроқ маҳсулот ички бозорга кетади. Бошқа томондан, олма қимматлашиши мумкин, чунки Тожикистон Қирғизистондан ички истеъмол учун олма сотиб олади.

Ўзбекистонда қарама-қарши тенденциялар кузатилмоқда. Қирғизистондан ва Қирғизистон орқали маҳсулот етказиб беришдаги қийинчиликлар фонида ўзбек узумига талаб тобора ортиб бормоқда ва шу билан бирга нархлар ҳам. Худди шу тарзда, пиёз нархи сезиларли даражада ошди. Бироқ, бу ерда сабаблар умуман бошқача, чунки Россияда пиёз Ўзбекистонникига қараганда арзонроқ ва Россия бозорида унинг нархи пасаймоқда. Ўзбекистонда омборхоналар мавжудлиги сабабли кўплаб тадбиркорлар қишда қайта сотиш учун пиёзни юқори нархда сотиб олишади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан