Қирғизистоннинг собиқ бош вазири 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исоқов коррупцияда айбланиб, 18 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда 24.kg нашри ёзмоқда

Исоқов Бишкекдаги Давлат тарих музейи ва Чўлпонота шаҳридаги отчопарни реконструкция қилишдаги коррупция ишларида айбдор деб топилди. Ушбу икки эпизоднинг ҳар бири учун у 12 йилдан озодликдан маҳрум қилинди.

“Қисман енгиллаштириб суд муддатни 16 йилга қисқатирди. Натижада, Бишкекдаги ИЭСни реконструкция қилиш бўйича илгари чиқарилган ҳукмга асосан, Сапар Исақов 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди ва жазо умумий тартибдаги колонияда ўталади", - дейилади хабарда.

Суд шунингдек Исоқовга 247,6 миллион қирғиз сўми (қарийб $3,3 млн.) миқдорида жарима солди.

Сапар Исоқов 2017-2018 йилларда Президент Алмазбек Атамбаев раҳбарлигида Қирғизистон Бош вазири бўлган ва бундан олдин у Қирғизистон Президенти девони раиси ва раис ўринбосари лавозимларида ишлаган.