Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистоннинг яна икки банки "Мир" карталари билан ишлашни тўхтатди
18.10.2022 14:29,  
18

Қирғизистоннинг яна икки банки – "Бакай банк" ва "Доскредобанк" Россиянинг "Мир" тўлов тизими карталари билан ишлашни тўхтатди. Бу ҳақда 'Интерфакс" хабар бермоқда.

Республика Миллий банки агентликка кредит ташкилотлари муайян тўлов тизими билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эканлигини маълум қилди. Қирғизистон банк тизими 2019 йилдан бери Мир карталари билан ишламоқда.

“Мир” карталари хизмати, афсуски, тўхтатилди, бу бизнинг банкимизнинг ички қароридир”, дейди “Бакай Банк” вакили. 

Унинг сўзларига кўра, бу тақиқнинг таъсири узоқ давом этади. 

“Бугундан бошлаб банк эквайринг тармоғида Миллий тўлов карталари тизими “Мир” карталарини қабул қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш тўхтатилди”, дейилади “Доскредобанк” расмий сайтида эълон қилинган баёнотда. 

Фаолиятни қайта тиклаш муддати ва уларни тўхтатиб туриш сабаблари кўрсатилмаган. 

14 октябрь куни Қирғизистоннинг йирик банки Companion ўз мижозларини Россиянинг Мир тўлов тизимидан карталарни қабул қилишни тўхтатаётгани ҳақида огоҳлантирди. Companion фақат Ғарб санкциялари остида қолган банкларнинг карталари билан ишлашдан бош тортди. Улар орасида Альфа-Банк, Промсвязьбанк, Газпромбанк ва бошқалар бор. Хизмат 4 октябрдан бошлаб "ҳамкор процессинг маркази қарори билан" тўхтатилган.

Аввалроқ Туркия, Ветнам ва Арманистоннинг йирик банклари Россия тўлов тизимининг карталарини қабул қилишдан бош тортган, Қозоғистон ва Тожикистонда эса кредит ташкилотларига Мир карталаридан фойдаланиш бўйича ўзлари қарор қабул қилишларига рухсат берилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан