Қирғизистоннинг яна икки банки – "Бай Тушум" ва "Оптима Банк" Россиянинг "Мир" карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди. Бу ҳақда кредит ташкилотларига таяниб, "ТАСС" хабар бермоқда.
Шундай қилиб, "Мир" карталарига мамлакатдаги 23 та банкдан 9 тасида хизмат кўрсатилмайди. Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳам шунга ўхшаш хавфлар туфайли Россиянинг "Мир" тўлов тизими фаолиятини қайта тиклашдан бош тортди. Худди шундай қарор Арманистон, Қозоғистон ва Ветнамдаги қатор банклар томонидан ҳам қабул қилинган.
Сентябрь бошида АҚШ ғазначилиги Россиядан ташқарида Россиянинг Мир тўлов тизими карталаридан фойдаланишни қўллаб-қувватлаганлик учун санкциялар билан таҳдид қилган эди. Шу фонда 19 сентябрь куни Туркиянинг Is Bankasi ва DenizBank банклари ўз банкомат ва шохобчаларида карталарга хизмат кўрсатишдан бош тортган эди.