Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қишлоқ мактабларидаги жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда аёл спорт мураббийларига қўшимча пул тўланади
26.04.2023 23:53,  
84

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, “Халқ” ва “Хизмат кўрсатган арбоб” фахрий унвонига эга бўлган умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ва ходимлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари ҳамда “Хизмат кўрсатган” фахрий унвони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,6 баравари миқдорида қўшимча устама пули олиш имконига эга бўлади. "Хизмат кўрсатган спорт устаси" фахрий унвони учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 7,1 фоизи миқдорида устама пули тўлаб берилади.

 

Мутахассиснинг таъкидлашича,  қўшимча педагогик фаолият  тури учун ҳам устама пули тўлаш тартиби жорий қилинган. Унга кўра, синфдаги ўқувчилар сонига қараб, синф раҳбарлиги учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,4 фоизидан 52,8 фоизигача, дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун  меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 8,8 фоизидан 17,6 фоизигача, Информатика кабинети мудирлиги учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 17,6 фоизи миқдорида устама тўланади.

Тошкент ислом университетини битирган педагог ходимларга лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча устама пули тўланади.  

Қўшимча устамалар таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган, олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчиларга базавий тариф ставкаларига нисбатан 50 фоиз, бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчиларга базавий тариф ставкаларига нисбатан 100 фоиз миқдорида тўланади.

Олис ҳудудларда жойлашган мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга  иш стажидан келиб чиқиб базавий тариф ставкаларига 10 фоиздан 50 фоизгача қўшимча устама тўланади. 

Мазкур тўлов турлари табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимларга иш ҳақи суммасининг 10 фоизидан 60 фоизигача (бунда ходимнинг лавозим маоши меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,4 баравари миқдоридан ортиқ бўлса меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,4 бараварига нисбатан) тўланади.

Қишлоқ жойлардаги умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда спорт устози бўлиб ишлаётган аёл ўқитувчиларга базавий тариф ставкасига нисбатан 15 фоиз миқдорида устама пули қўшимча тарзда тўлаб берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан