"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ Бошқарув Раиси лавозимига Муратов Алишер Акмалович тайинланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
А.Муратов бугунги кунга қадар "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ Бошқарув Раиси ўринбосари ҳамда бир вақтнинг ўзида Бошқарув Раиси в.в.б. лавозимида ишлаб келаётган эди.
Қишлоқ қурилиш банкка 1994 йилда Вазирлар Маҳкамасининг 311 сонли Қарорига асосан "Ғаллабанк" сифатида асос солинган. 2009 йилда президент Қарори билан "Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБ шаклида қайта ташкил этилди.