Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига “Агросубсидия” ахборот тизими орқали субсидия ажратилади
19.12.2022 12:24,  
39

Ҳукумат қарори (711-сон, 16.12.2022 й.) билан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш” ахборот тизими тўғрисида низом тасдиқланди.

Низом билан “Агросубсидия” ахборот тизими орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва субсидия олишга талабгорларнинг аризаларини кўриб чиқиш ва уларга субсидия ажратиш тартиби белгиланди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” давлат муассасаси “Агросубсидия” ахборот тизимининг оператори ҳисобланади.

“Агросубсидия” АТнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

▫️талабгорлар томонидан субсидия олиш учун аризалар электрон шаклда юборилишини ҳамда ушбу хизматдан хавфсиз ва кафолатли фойдаланишни таъминлаш;

▫️талабгорларга уларнинг манзилли рўйхатга кириши ёки субсидия олиш учун юборилган аризаларни кўриб чиқишнинг ҳолатини ва босқичларни кўриб бориш имкониятини яратиш;

▫️талабгорларга улар томонидан юборилган аризалар ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши натижаларини (хулосалар) кузатиб боришни таъминлаш;

▫️ваколатли органлар томонидан талабгорлар юборган аризаларни кўриб чиқиш ва уларга электрон шаклда хулоса бериш.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар “Агросубсидия” ахборот тизими орқали берилади.

Ваколатли давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар талабгорларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварағига субсидияни “UzASBO” дастурий мажмуаси орқали ўтказиб беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан