Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни - "Ҳосил байрами" муносабати билан аграр тармоқ меҳнаткашларининг мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги фидокорона меҳнатини муносиб қадрлаш ва улуғлаш, маънавий ва моддий жиҳатдан рағбатлантириш мақсадида байрам тадбири ўтказилади.
2022 йил 11 декабрь
10:00 дан 17:00 гача
Манзил: "Ўзекспомарказ"
Тадбир давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазма-ярмаркалари, маънавий-маърифий ва маданий, хайрия тадбирлари, оммавий спорт турлари бўйича мусобақалар, кўрик-танловлар ташкил этилмоқда.
Шунингдек, тадбирда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан турли мавзуларда давра суҳбатлари, тренинглар ва соҳа вакиллари учрашувлари ҳам бўлиб ўтади.