Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Қишлоққурилишбанк" Sof.uz сайтида эълон қилинган материалга расмий муносабат билдирди
2.11.2022 13:08,  
224

Ёдингизда бўлса, жорий йилнинг 31 октябрь санасида “Қабристондан ўтса, битта суяк ўғирлайдиганлар” номли мақоламизни муштарийларимизнинг мурожаатлари  орқали ёритган эдик. Мана шу мақолага  АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”ининг муносабати билан танишинг.

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Ахборот хизмати баёноти

Шу йилнинг 31 октябр куни http://www.sof.uz веб-сайтида эълон қилинган хабарда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Қўрғонтепа банк хизматлари офисига таълим кредити олиш учун мурожаат қилган мижознинг масаласи ечим топмагани билдирилган.

Мазкур ҳолат тезкор ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, мижоз – Набиева Дилафрўз Нозимжон қизи банкка мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига кўра, таълим кредити олиш истагини билдирган.

Амалдаги кредитлаш тартибига асосан, кредит олиш истагини билдирган барча мижозларнинг кредит тарихи ва тўлов қобилияти “Кредит-ахборот тахлилий маркази” (КАТМ) кредит бюроси маълумотларига асосланган ҳолда ва инсон омили аралашмайдиган тизим – андеррайтинг орқали белгиланади.

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”да жорий қилинган хизмат кўрсатиш тарифига асосан, КАТМ маълумотларидан биринчи маротаба фойдаланаётган мижоздан банк хизмати олинмайди. 2 ва ундан ортиқ миқдорда маълумот олинганда, БҲМнинг 10 фоизи миқдорида банк хизмати ундирилади.

Мурожаат давомида офис ходими томонидан мижозга ушбу банк тарифи тўғрисида батафсил маълумот берилган. Шунга асосан, оғзаки мурожаат қилган фуқаро Набиева Дилафрўз Нозимжон қизи ва кафиллари Казақов Эгамберди Латипович ҳамда Наринбоев Шодилжон Соиповичларнинг кредит тарихи ва тўлов қобилиятини ўрганиш зарурати юзага келган. Мижозлар аввал мазкур хизматдан бир неча маротаба фойдаланганликлари сабабли, КАТМ маълумотномаси олиш мақсадида, 3 та фуқаронинг ҳар бирига 30 000 (ўттиз минг) сўмдан, жами 90 000 (тўқсон минг) сўм банк хизмати учун тўлов олинган.

Тизим орқали мижозларнинг кредит тарихи ва тўлов қобилияти атрофлича ўрганилиб, мижозга таълим кредит ажратиш учун тўлов қобилиятига эга бошқа кафиллар тақдим этиш лозимлиги маълум қилинган.

Банк ахборот хизмати

Бу вазиятда банк ходимининг ҳам масъулиятсизлиги мавжуд.  Ушбу санада, яъни 27 октябрда таълим кредитини расмийлаштириб бўлмас  эди. Муддат ўтиб бўлган. Мурожаатчи кафилларнинг бўйинларида қарздорлик чиқмаган тақдирда ҳам таълим кредитини ололмас эди. Чунки поезд аллақачон кетиб бўлганди. Бу вазиятда таълим кредитининг мухлати ўтганлигидан бехабар қолган мижоз айбдорми, ёки шу мухлат ҳақида мижозни огоҳлантирмаган ходимми? Аммо жабрланувчи ҳар доимгидек оддий халқ эканлиги кундек равшан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан