Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қизириқ туманида кредит маблағини ўзлаштириш ҳолати аниқланди  
7.02.2023 15:36,  
11

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ғ.Т.” МЧЖ раҳбари Ғ.Қ. “Х.” маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиси Ш.Ж. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу маҳаллада яшовчи 5 нафар фуқарога ажратилган 132 млн сўм кредит эвазига маҳсулотлар етказиб берганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, 3 нафар фуқарога 12,5 млн сўмни нақдлаштириб бериб, қолган 105,8 млн сўмни ўзларининг шахсий эҳтиёжларга ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан