Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Қизнинг ўз жонига қасд қилиш мақсади бўлмаган» — Прокуратура
23.02.2022 10:45,  
233

Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳрида ўзини етти қаватли уй томидан пастга ташлашга уринган 16 ёшли қиз қутқарилгани ҳақида хабар берилганди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсиддиновнинг маълум қилишича, қизнинг ўз жонига қасд қилиш мақсади бўлмаган.

Аниқланишича, 22 февраль куни соат 11:30 ларда 2006 йилда туғилган қиз онаси билан жанжаллашиб, уни қўрқитиш мақсадида 7 қаватли уйнинг том қисмига чиққан.Хабарга асосан ҳодиса жойига тезкор-тергов гуруҳи чиққан ва ички ишлар ходимлари томонидан қиз ушбу уйнинг том қисмидан туширилган.

«Қиз билан суҳбат ўтказган психолог ўз тушунтиришида, қизнинг ўз жонига қасд қилиш мақсади бўлмаганини, бошқаларни эътиборини ўзига жалб қилиш мақсадида шу ҳолатни содир қилганини, шу сабабли 1 соат давомида уйнинг том қисмида ўз жонига қасд қилмасдан қолиб кетганини билдирган.

Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан