Қўқонда Hyundai билан ҳамкорликда электромобиллар ишлаб чиқарилади

Қўқонда Hyundai билан ҳамкорликда электромобиллар ишлаб чиқарилади

Hyundai компанияси билан ҳамкорликда “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида электромобиллар ишлаб чиқарилади.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, бу борадаги лойиҳа Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона шаҳридаги Listem-Fergana қўшма корхонасига ташрифи давомида тақдим этилган.

Таъкидланишича, шу ерда Hyundai компанияси билан ҳамкорликда “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида электромобиллар ишлаб чиқариш, Водил кўмир конида кўмир қазиб чиқариш, тошдан экологик тоза қоғоз ишлаб чиқаришга оид режалар, “Фарғонаазот” ва “Қўқонсуперфосфат” акциядорлик жамиятларини модернизация қилишга қаратилган лойиҳалар муҳокама қилинган.

Шавкат Мирзиёев лойиҳаларни маъқуллаб, уларни амалга оширишда сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаган.