Афғонстон пойтахти марказида, АҚШ элчихонаси ёнида портлаш содир бўлди ва отишма овозлари эшитилмоқда, деб хабар беради Рейтер ахборот агентлиги.
Қобул марказида рўй берган портлашда қурбонлар ва жароҳатланганлар бор, лекин уларнинг сони ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
Гувоҳлар айтишига қараганда Қобул осмонида қуюқ тутун кўринмоқда, шаҳарда отишма ва сирена овозлари эшитилмоқда.
АҚШ элчихонаси ёнида НАТО штаб квартираси ҳам жойлашган. Портлаш оқибатида ушбу бинолар зарар кўрмаган.