Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қочқинларнинг Туркия ва Греция чегараси назорат пунктидаги 18-куни (видео, фото)
16.03.2020 19:27,  
484

Минглаб қочқинлар Европа Иттифоқининг ғарбий қисмига чиқиш умидида бўлиб Туркия ва Греция чегараларини кесиб ўтишда давом этмоқда. Уларнинг аксарияти чегарадаги Мерич дарёсини Греция томон кечиб ўтмоқда, деб Anadolu Agency хабар бермоқда.

Греция ҳудудига киришга муваффақ бўлганлар мамлакат ичкарисига кириб кетишган. Греция ҳарбийлари қочқинларни тўхтатиш учун сув тўплари, кўздан ёш оқизувчи газ ва ҳарбий ўқлардан фойдаланишда давом этмоқда. Улар томонидан қочқинларни яланғочлаб калтаклашлари, пул ва телефонларини тортиб олиб Туркия ҳудудига қайтишга мажбурлаш ҳолатлари кўп учрамоқда.

Қочқинлар Греция расмийлари чегарани очишига умид қилиб, 18 кун давомида назорат пунктларида кутиб ўтирибди.

Пазаркуле ва Кастаниес назорат-ўтказиш пунктлари орасидаги нейтрал зонадаги ўрмонларда 10 мингдан ортиқ одам тўпланган. Уларнинг аксарияти ясама чодирларда кун кўришмоқда. Кучли совуқ ва ёмғирлар кўплаб қочқинларнинг соғлиғига таъсир кўрсатди.

17 март сешанба куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған, Франция Президенти Эммануэл Макрон ва Германия канцлери Aнгела Меркель қочқинлар билан боғлиқ вазият юзасидан уч томонлама учрашув ўтказишади. Қочқинларнинг кўпи саммитнинг натижаси уларга Европа Иттифоқига киришга ёрдам беради деб умид қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан