Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қодиров Путиндан Украинадаги операцияни тўхтатмасликни сўради
4.03.2022 07:27,  
312

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Россия президенти Владимир Путинга Украинадаги махсус операцияни тўхтатмасликни сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда унинг Телеграм-каналига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Қодировнинг қўшимча қилишича, у ерда жойлашган кўнгиллилар ҳам худди шундай фикрда ва ўз позициясини давлат раҳбарига етказишни сўрашади. Унинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси қуролли кучлари жанговар топшириқларни бажаришда «аъло натижалар»га эришган.

«Энди асосийси мақсад сари олға интилиш. Биз Олий қўмондон Владимир Путиндан махсус операцияни тўхтатмасликни сўраймиз», — деди Чеченистон раҳбари.

Қодиров, шунингдек, музокаралар Россияга унчалик катта фойда келтирмаётганини ва Украина томонидан вақт ўйнаш ва Москва талаблари билан рози бўлмаслик учун фойдаланилаётганини айтди.

Чеченистон Республикаси раҳбари Европа давлатларининг «душманлик ҳаракатлари» уларнинг иқтисодиётига путур етказаётганига ишонч билдирди ва «ҳали имконият бор экан, яна ўйлаб кўришга» чақирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан