Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қоида бузган хорижий автотранспортлардан жарима ундиришнинг янги тартиби жорий этилди
6.08.2020 12:58,  
477

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, Ўзбекистон ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ёки бошқа шахслардан жарима ундиришнинг янги тартиби жорий этилади.

Эндиликда ушбу жарималар хорижий автотранспорт воситалари Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилаётганда божхона органлари томонидан ундирилади. Бунда ички ишлар органлари «онлайн» режимда тақдим этган маълумотлар асос бўлади.

Ушбу янги тартиб қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

  • - Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг, шунингдек, уларга тенглаштирилган ташкилотларнинг автотранспорт воситаларига;
  • - Ўзбекистон ҳудудига вақтинча кирган ёки транзит ҳаракатланишда бўлган хорижий расмий делегациялар автотранспорт воситаларига.

Қарор билан, Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчиларидан жарималарни ундириш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан