Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қўлда тўқилган гиламларни 50 фоизгача экспорт харажатлари субсидияланади
27.06.2020 18:01,  
191

«Республикада қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори (ПҚ–4759-сон, 26.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган ҳар бир килограмм «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг жуни учун икки минг сўмдан субсидиялар ажратилади. Бунда, субсидия бериш «Ўзбекчорванасл» агентлиги томонидан амалга оширилади.

«Меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларни ҳайдаб боқиш, жунни қайта ишлаш, бўяш ва қўлда гилам тўқиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун лойиҳа ташаббускорларига бир вақтнинг ўзида компенсация билан биргаликда кафиллик ҳам берилади.

Қўлда тўқилган гиламларни экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш механизми татбиқ этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан