Қонун имзоланди: Ўзбекистонга ўсимлик ёғини олиб кириш ҚҚСдан озод қилинади

Қонун имзоланди: Ўзбекистонга ўсимлик ёғини олиб кириш ҚҚСдан озод қилинади

Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-689, 29.04.2021 й.) Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қонун билан Солиқ кодексига қўшимчалар киритилди. Унга кўра, 2021 йил майдан 31 декабргача қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:

-Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;

-ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.

Қонунга мувофиқ, 2021 йил 1 майдан 31 декабргача:

айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан экспорт божхона божлари киритилади;

тадбиркорларга ўзлари томонидан импорт қилинган кунгабоқар ёғи ва кунгабоқар уруғларини қайта ишлаш натижасида олинган ўсимлик ёғининг (ТИФ ТН бўйича коди 1512 11 – 1512 19) 50 фоизидан ошмаган қисмини экспорт қилишга рухсат берилади.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.