Қонунчилик палатаси янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонунни маъқуллади

Қонунчилик палатаси янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонунни маъқуллади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ушбу қонун билан 1997 йилда қабул қилинган "Таълим тўғрисида"ги(эски) ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги Қонунлар ўз кучини йўқотган, деб топилмоқда.

Қонун лойиҳасининг аввалги муҳокамасида билдирилган таклифлар масъул қўмита ҳамда ишчи гуруҳ томонидан қайта кўриб чиқилди ва ҳаволаки қатор нормалар чиқарилиб, тўғридан-тўғри ишлайдиган моддалар киритилди.

Хусусан, қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида 238 нормага тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, 123 норма чиқариб ташланди. Уларнинг ўрнига 54 тўғридан-тўғри амал қилувчи нормалар киритилди.

Шунингдек, лойиҳада амалдаги қонунда, умуман, қонунчиликда кўзда тутилмаган янги қоидалар – юртимизда ёшидан қатъи назар, катта ёшдагилар умри давомида билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб бориш имкониятлари ҳам қонун билан мустаҳкамланяпти.

Қабул қилинган қонун Сенатга юборилди.