Қўқонда 12 миллион долларлик логистика маркази қурилади

Қўқонда 12 миллион долларлик логистика маркази қурилади

«Қўқон» эркин иқтисодий зонаси қошида 23 гектар майдонда мультимодал логистика маркази ташкил этилади. Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг 7 июнь, якшанба куни Фарғонада бўлиб ўтган сессиясида маълум қилинди.

Логистика марказида 10 минг квадрат метр ёпиқ омбор, 3 минг квадрат метр совутгичли омбор, ўзгармас юклар учун 30 минг квадрат метр майдонда очиқ омбор, 27 минг квадрат метр контейнерлар учун очиқ майдон барпо этилади.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Мажмуада камида 200 та янги иш ўрни яратилади, у йилига 200 мингта контейнер ва 10 миллион тонна юк билан ишлаш қувватига эга бўлади. Лойиҳа 12,2 миллион долларга баҳоланган.