«Қора кунга» — Ўзбекистон олтин-валюта захираси маълум қилинди

«Қора кунга» — Ўзбекистон олтин-валюта захираси маълум қилинди

2020 йилнинг 1 март ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захира ҳажми йил бошига нисбатан 1,3 миллиард долларга кўпайиб, 30,5 миллиард долларга етди. Тегишли маълумот Марказий банк томонидан ошкор қилинди.

Хусусан, хорижий валютадаги захиралар 12,8 миллиард долларни, олтин 17,2 миллиард долларни, Халқаро валюта жамғармасидаги захира ўрни - 0,01 миллион долларни, махсус қарз олиш ҳуқуқлари - 365,49 миллион долларни ташкил этди.

Жаҳон бозорида олтиннинг унцияси $1592,80 ни ташкил қилмоқда.