Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Қора олтин" ҳақида қизиқарли маълумотлар
4.03.2016 14:40,  
2800

Ҳозирда кунига 85 миллон бочка нефт қазиб олинади, Бир кунда дунё аҳолиси ёқадиган нефтни ҳосил қилиш учун табиатга 1500 йил керак бўлади, Бир йилда ёқадиган нефтимизни табиат ярим миллион йилда ҳосил қилган - унда ҳаттоки инсоният мавжуд эмас эди.

Нефт ўн миллион йиллар олдин денгиз сувида яшаган планктон организмлар қолдиғидан пайдо бўлган.

Кимёвий таркибига кўра нефт тошкўмирга жуда ўхшаш, иккаласининг ҳам асосий таркибий компоненти углерод ҳисобланади, Шунинг учун нефт ва газни олимлар кўмир, торф ва сланец билан бир қатордага қазилмалар - каустобиолитлар синфига киритишади,

Ҳалигача олимлар нефт тамом бўладиган ё тамом бўлмайдиган заҳираларга турига кириши борасида ягона фикрга келмаганлар.

Аляска Қўшма штатларга 1867 йилда бугунги кун ҳисоби бўйича олганда 100 миллион доллардан сал ошиққа сотилган эди, Орадан ўттиз йил ўтгач олтин кони очилди ва ҳаммага маълум “олтин васвасаси” бошланди, ХХ асрда эса умумий заҳираси миқдори 100-180 миллиард долларга тенг бўлган йирик нефт ва газ конлари очилди.

Жаҳонда бир кунда 85 200 000 баррел ёки 13 546 800 000 литр нефт қазиб чиқарилади (2009 йил бошидаги маълумот)

327 йилда хитой муҳандислари бамбук қувурлар воситасида 240 метр чуқурликкача қазиб нефт олганлар, Карнеги маълумотига кўра ўша вақтда нефтни “ёнувчи сув” деб аташган  ва денгиз сувини буғлантириб туз олишда қўллашган.

1970 йилда Нобел мукофотини олган Норман Борлаг 40-йиллар охиридан бошлаб Стандарт Ойл томонидан молиялаштирилган, У яшил инқилобнинг отаси саналади. Қишлоқ хўжалигида энергиянинг алмашинишига эътибор қаратинг - озиқ-овқат маҳсулотининг ҳар бир калориясига 15 калория нефт энергияси сарф бўлади.

Бу қимматбаҳо фойдали қазилма конининг чуқурлиги ўнлаб метрдан то 5-6 километргача боради.

Энг йирик нефт конлари Саудия Арабистони, АҚШ, Канада, Россия (Сибирда), Эрон ва Хитойда жойлашган.

Биринчи марта платформа билан қазиб олинган нефт кони қирғоққа жуда яқин эди. 1891 йилда Riley and Banker's Oil компанияси ходимлари Буюк кўллардаги Сент Мерида ёғоч платформадан туриб иш олиб боришди. Кўл Огайо штатидаги Колумбус шаҳридан 70 мил ғарбда жойлашганди

2005 йилда нефт қазиб чиқариш энг юқори суръатга етди. Бу йилгача, аниқроғи 20 апрелгача қазиб олинган нефтнинг миқдори 2005 йилда қазиб чиқарилган нефтга тенг эди. 2011 йилдан бошлаб жаҳон ҳар йили 10% нефтини йўқота борди.

1763 йилда Ломоносов “Ер қатламлари ҳақида” асарини нашр эттирди. Унда нефт ва тошкўмир бир органик моддадан турлича йўллар билан ҳосил бўлиши тахмини илгари сурилган эди.

Жаҳонда биринчи нефт қудуғи 1846 йилда Каспий денгизи қирғоғида кавланган.

2009 йилнинг сентябрида Transocean  компаниясининг Deepwater Horizon платформаси қудуғи чуқурлиги 10683 метрга етиб, жаҳондаги энг чуқур нефт қудуғи бўлди. Бу рекорд узоқ сақланмади, бор-йўғи ярим йилдан сўнг бу платформа портлаб кетди.

Дунёда 40 мингтача нефт кони бор. Жаҳондаги нефтнинг 60%и  300та гигант кондан қазиб олинади. Кўплаб гигант конлар 30-70-йиллар оралиғида очилгандир. Қолган 40% нефт эса кичик конлардан қазиб олинади, уларнинг “умри қисқа” бўлади.

6 EROI ёки EROEI (Energy Return on Energy Investment) – бу энергия сарфлаб шунинг эвазига энергия олиш коеффициентидир. 1960 йилда нефт қазиш ишига 1 бирлик энергия сарфлаб 100 бирлик олинган. Бу коеффициент ҳар йили 2га пастлаб боради. 2000 йилда 12-20ни ташкил қилган. Шу кетишда келажакда нефт қазиб чиқариш энергетик нуқтаи назардан беҳуда ишга айланади.

Нефт келиб чиқиши тўғрисидаги илк назариялардан бирида бу қора модда китнинг сийдиги бўлиб, уммон тубига чўкиб қолган, кейин ерости каналларидан ер қобиғига сизиб ўтган, деб тахмин қилинади.  

Қазиб олинган нефтнинг фақат ярмидан бензин олинади, қолгани эса турли-туман маҳсулотлар ишлаб чиқаришда иштирок этади.

МакКлинток №1 нефт қудуғи 1861 йил августида иш бошлаган ва ҳалигача ишлаётибди. Олдин кунига 50 баррелгача нефт олинган бўлса,  ҳозирга келиб 1 ойда 12 баррел нефт беради.

Нефт келиб чиқиши тадқиқотларида ўзга сайёранинг белгиларига ҳам дуч келинган. ХIХ аср охирида рус олими В. Д. Соколов сайёрамизни вужудга келтирган газ-чанг булутида углеводород молекулалари борлигини тахмин қилган.

Нефт ёрдамида DVD ва CD дисклари, телефон ва компютерлар, танк ва самолётлар, лаббўёқ ва атирлар, тиш пастаси ва кир ювиш кукуни, антисептик ва бошқа дори-дармонлар… ишлаб чиқарилади. Бу ҳали тўлиқ рўйхат эмас.

Саудия Арабистонидаги 50х15км ўлчамдаги Сафония кони дунёдаги энг йирик шелф кони ҳисобланади. 1951 йилда очилган бўлиб, унда 37 млрд баррелга яқин нефт ва 151 млрд кубметр газ бор. Бунча миқдордаги нефт АҚШ эҳтиёжини деярли 5 йилга қондиради.

Хом нефт таркибида 1000га яқин компонентлар мавжуд.

Deepwater Horizon платформасидаги Macondo қудуғи портлаши натижасида Мексика кўрфазида тахминан 4,9 млн баррел нефт оқиб кетган.

Бир томчи нефт 25 литр сувни ичишга яроқсиз қилади

Нефт фақатгина қора эмас, рангсиз, зангори, жигарранг, сариқ, қизил бўлиши мумкин, бунинг устига ҳар бир рангдагисининг ҳам ўзига хос туслари бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан