Қора туйнукларни ўрганган олимлар физика бўйича Нобел мукофоти сазовор бўлди

Қора туйнукларни ўрганган олимлар физика бўйича Нобел мукофоти сазовор бўлди

Бу йил физика бўйича Нобел мукофоти Қора туйнукларни ўргангани ва улардан бирини Сомон йўли галактикаси марказида топгани учун Буюк Британия, Германия ва Қўшма Штатлардан бўлган учта олимга берилди.

Инглиз математикасининг классиги Рожер Пенроуз "қора туйнукларнинг пайдо бўлиши тўғридан-тўғри умумий нисбийликдан келиб чиқишини исботлагани учун" мукофотнинг ярмини олди. Эйнштейннинг ўзи қора туйнуклар ҳақиқатига ишонмади, дея қайд этади қўмита, Пенроуз эса улар билан боғлиқ бўлган барча асосий тушунчаларни (ўзига хослик, воқеалар горизонти ва бошқалар) асослаб берди. Унинг исми асосий космологик принцип "космик цензура" - қора туйнукнинг "ички томонларини" қандайдир тарзда кўриш мумкин эмаслиги ҳақидаги постулат билан боғланди. 

Мукофотнинг иккинчи ярмни германиялик Рейнҳард Генцел ва америкалик Андреа Гез - қора туйнукларни ўргангани ва "галактикамиз марказида ўта катта объектни кашф қилгани учун" берилди, бу ҳозирги физик назариялар даражасида фақат 4 миллион қуёш массаси бўлган қора туйнук бўлиши мумкин.

Ўтган йили физика бўйича Нобел мукофоти ҳам космология соҳаси тадқиқотчиларига - канадалик Жеймс Пиблзга, шунингдек, швейцариялик Мишел Маёр ва Диде Келога берилган эди. 

Бу йил тиббиёт бўйича Нобел мукофоти гепатит C вируси бўйича тадқиқотлари учун мукофот олган учта олимга топширилди. Чоршанба куни кимё мукофоти учун, пайшанба куни эса адабиёт учун ғолиблар эълон қилинади. Жума куни Нобел Тинчлик мукофотини ким олиши маълум бўлади. Охирида эса қўмита иқтисодиёт соҳасидаги алоҳида соврин ғолибини аниқлайди.