Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қорабоғ ҳудудидан отилган 3 та ракета Эронда портлади
5.04.2016 11:26,  
9

Эрондаги Шарқий Озарбайжон вилоятидаги Хўдафарин туманида Арманистон ва Озарбайжон ўртасида жанглар бораётган ҳудуддан отилган 3 та миномёт снаряди портлади, деб хабар бермоқда Fors IRIB агентлиги.

"Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тўқнашувлар давомида отилган 3 та миномёт снаряди Тоғли Қорабоғ чегарасидаги Эрон қишлоғида портлади", деб маълум қилди маҳаллий ҳокимият.

Маълум бўлишича, ракеталар портлаши оқибатида маҳаллий аҳолидан ҳеч ким жабрланмаган. Бироқ ракеталар электр узатиш линияси устунлари ёнида портлаб, унга жиддий шикаст етказгани сабабли қишлоқ аҳолиси электр таъминотида муаммоларга дуч келмоқда.

Воқеадан кейин Эрон чегарачилари иккала томон вакиллари билан учрашиб, бундай ҳолатларга бошқа йўл қўйиб бўлмаслигини айтдилар.

"Эронлик чегарачилар Озарбайжон ва Арманистонни Эрон ҳудудига нисбатан тажовуз борасида огоҳлантирдилар.

Ихтилофнинг иккала томони ҳам бундай хатоларгабошқа йўл қўйилмаслигига ваъда берди", дейилмоқда хабарда.

Айни вақтда Эрон чегараларда хавфсизликни тиклади ҳамда мамлакатга нисбатан тажовуз қилинадиган бўлса, қатъий ҳаракат қилишини айтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан