«Қоракўлчилик» уюшмасининг раҳбарияти ҳам тасдиқланди

«Қоракўлчилик» уюшмасининг раҳбарияти ҳам тасдиқланди

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№564, 17.09.2020 й) билан қуйидагилар Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси раҳбар лавозимларига тасдиқланди:

Эркин Шаймардонович Хайитов Республика «Қоракўлчилик» уюшмасининг раиси этиб тасдиқланди ва шу муносабат билан Баҳром Қурбонович Шариповга Республика «Қоракўлчилик» уюшмасининг раиси вазифасини бажариш юкланганлиги бекор қилинди;

Хасан Акбарович Комилов Уюшма раисининг биринчи ўринбосари этиб тасдиқланди;

Қўччиев Улуғбек Мирзамашрабович Уюшма раисининг чорвачилик ва наслчилик масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди;

Оламгир Жаҳонгир ўғли Тошпўлатов Уюшма раисининг қайта ишлаш, ташқи савдо ва инвестиция масалалари бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди;

Насилло Асадович Бобокулов Уюшма раисининг илм-фан бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди.

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раҳбарияти тасдиқланди