Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қорақалпоғистон раҳбари ва Сурхондарё вилояти ҳокими коронавирусга чалингани маълум бўлди
18.07.2020 20:28,  
478

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ҳамда Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболов COVID-19 коронавируси инфекциясини юқтириб олгани маълум бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, 73 ёшли Муса Эрниязов Нукус шаҳрида, 50 ёшли Тўра Боболов эса Тошкент шаҳрида даволанмоқда. Вазирлик уларнинг аҳволини барқарор деб баҳоламоқда.

Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигидаги бир гуруҳ соҳа вакиллари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрган. У ердаги мавжуд ҳолатни ўрганган вазир, Муса Эрниязов ва Тўра Боболов масалаларига ҳам тўхталган.

Ташриф давомида хорижлик va маҳаллий мутахассислар va олимлар иштирокида видеоконференция ташкил этилган. Унда Европа анестезия va интенсив терапия жамиятининг президенти, Франкфурт университети клиникасидаги Анестезия, интенсив терапия va касалликларни даволаш клиникаси директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Кай Захаровский, Франкфурт университети клиникасининг анестезиология, интенсив терапия va шошилинч тиббиёт йўналишидаги мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Хольгер Неб ishtirok этган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан