Қорақалпоғистонда ЙПХ ходимлари хизмат машиналари билан йўлни тўсиб, юк машинасини тўхтатишга уринаётгани видеосига изоҳ берилди

Қорақалпоғистонда ЙПХ ходимлари хизмат машиналари билан йўлни тўсиб, юк машинасини тўхтатишга уринаётгани видеосига изоҳ берилди

Элликқалъа тумани ҳокимлиги жорий йилнинг 19 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда нотуғри талқин қилинаётган видеога ойдинлик киритди.

Ҳиндистоннинг “PANORAMA STUDIOS PVT. LTD” кинокомпанияси томонидан Ўзбекистонда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан “Khuda Haafiz” номли фильмни Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳудудида суратга олиш ишлари олиб борилмоқда.

"Шунга асосан, жорий йилнинг 19 ноябрь куни фильм ижодкорлари томонидан Беруний тумани билан чегарадош ҳудудда кино суратга олиш учун мослаштирилган махсус автомобилларда тасвирга олиш жараёнлари бўлиб ўтганлигини маълум қиламиз" дейилади ҳокимлик баёнотида.

Тармоқда тарқалган видеода ЙПХ ходимлари хизмат машиналари билан йўлни тўсиб, юк машинасини тўхтатишга уринаётгани, юк машинаси эса ЙПХ автомобилларини уриб-сочиб ташлаб, ўз йўлида давом этаётгани тасвирланган эди.