Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида аёл киши ўлдириб кетилди. Унинг 22 ёшли набирасига тан жароҳати етказилган. 

Қайд этилишича, 2020 йилнинг 29 ноябрь куни эрталаб тўрткўллик 79 ёшли С.Д.нинг (аёл) мурдаси қотиллик аломатлари билан ўз хонадони меҳмонхонасидан топилган. Шунингдек, воқеа жойида аёлнинг 22 яшар набираси (қиз бола, талаба) тан жароҳатлари (ўткир тиғли жисм билан танасига бир неча марта урилган) билан ётгани ҳам аниқланган.

Ҳозирда аёлнинг набираси касалхонада. Унга етказилган жароҳатлар даражасини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Ҳолат бўйича қасддан одам ўлдириш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари кўрилмоқда, дейилади хабарда.