Қорақалпоғистонда 29 нафар абитуриентни $83 минг эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Қорақалпоғистонда 29 нафар абитуриентни $83 минг эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, фуқаро Р. Э. бошқа бир фуқаро Ш. га ўзини Давлат тест марказида ишловчи шахс сифатида таништирган. Унга «Али» исмли таниши орқали ўқишга кира олмаган абитуриентларнинг балларини кириш балларига тенглаштириб, жами 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Бунинг эвазига 83 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.