Қорақалпоғистонда 4600 долларлик қўлбола алкоголни сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Қорақалпоғистонда 4600 долларлик қўлбола алкоголни сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида фуқаро К.А. қўлбола тайёрланган 2986 шиша алкогол маҳсулотларини фуқаро М.М.га сотаётганида Бош прокуратура ҳузуридаги  департаментнинг туман бўлими ҳамда ИИВ ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратурага таяниб daryo нашри хабар беради.

Қўлбола тайёрланган алкогол маҳсулотлари 4600 долларга баҳоланган.

Бош прокуратура 2986 шиша “маҳсулот”ни ашёвий далил сифатида олиб қўйган.

Ҳолат юзасидан К.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.