Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Қорақалпоғистонда 6 ойда 4,7 трлн сўмлик кимё саноати маҳсулоти ишлаб чиқарилган
3.08.2022 17:57,  
35

Қорақалпоғистон Республикаси кимё саноатида жорий январь-июнь ойларида 4,7 трлн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Бу Қорақалпоғистон Республикаси саноатидаги улушининг 53,1 фоизини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ҚР Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, йирик бўлган “Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонасининг Сургил газ-кимё комплекси корхонаси йилига 400 минг тонна полиетилен, 100 минг тоннага яқин полипропилэн ва 102 минг тонна пиролиз дистилляти ишлаб чиқариш қувватига эга.

Корхонада 2022 йил январь-июнь ойлари якунида жами 4,4 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Шундан 764,3 млрд. сўмлик 42,3 минг тонна полипропилэн, 1669,2 млрд. сўмлик 150,2 минг тонна полиетилен, 28,5 млрд. сўмлик 44,3 минг тонна енгил нефть дистиллятлари ишлаб чиқарилган.

Бундан ташқари, корхона томонидан 5,1 млрд. сўмлик 178,8 млн. кВтс электр энергияси ишлаб чиқилган.

Корхона томонидан охирги 6 ойда жами 127,3 млн. долларлик полиетилен ва полипропилэн маҳсулотлари экспорт қилинган.

Шунингдек, "Қўнғирот сода заводи"да январь-июнь ойларида 248,8 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Шундан, 242,3 млрд. сўмлик 102,2 минг тонна динатрий карбонати ва 752,5 млн. сўмлик 6,3 минг тонна оҳак тоши маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан