Қорақалпоғистонда «Дамас» ёниб кетди

Қорақалпоғистонда «Дамас» ёниб кетди

12 июнь, жума куни соат 11:44 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл туманида 1991 й.т. А.Е. бошқарувидаги «Дамас» автомашинасининг двигатель қисмидаги симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин юзага келган.

Ҳодиса туман ҳудудидан ўтувчи «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» А-380 автомобиль йўлининг 847-км.да содир бўлди. Ёнғин вақтида транспорт воситасида икки нафар йўловчи ҳам бўлган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан Қонликўл тумани ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.