Қорақалпоғистонда ҳоким ўринбосари суд қарорига кўра жарима тўлайдиган бўлди

Қорақалпоғистонда ҳоким ўринбосари суд қарорига кўра жарима тўлайдиган бўлди
Қорақалпоғистон Республикаси Шўмоной тумани ҳокими ўринбосари жаримага тортилди.

Маълум бўлишича, туманда корхона раҳбари ҳоким ўринбосарига ер ажратилиши масаласида мурожаат қилган. Мансабдор ушбу мурожаатни эътиборсиз қолдирган ва унга белгиланган вақтда жавоб берилмаган. Шундан сўнг тадбиркор керакли органга мурожаат қилган ва аниқлик киритилгач, бу бўйича суд қарори чиққан.

Унга кўра, ҳоким ўринбосари БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.