Қорақалпоғистонда келгуси 3 йилга мўлжалланган ўнта устувор йўналиш белгиланди

Қорақалпоғистонда келгуси 3 йилга мўлжалланган ўнта устувор йўналиш белгиланди

Фото: president.uz

Аввал хабар қилганимиздек, Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари саккизинчи сессияси бошланди.Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Раис сайланди

Қорақалпоғистондаги айрим тадбиркорлик субъектлари 3 йил муддатга ер ва мол-мулк солиғи озод этилади – Президент

Ҳар бир туман ва шаҳарни жадал ривожлантиришга кучли туртки бериш, муаммоларни тезкор ҳал этиш учун уларга вазирлар ва банклар бириктирилди.

Йиғилишда келгуси 3 йилга мўлжалланган ўнта устувор йўналиш белгиланди.

Биринчиси – туманлар ва маҳаллаларни жадал ривожлантириш, иккинчиси – аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўлса, учинчиси доирасида инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Орол муаммосининг салбий таъсирини юмшатиш саъй-ҳаракатлари тўртинчи устувор йўналиш сифатида белгиланди.

Бешинчиси этиб хизмат кўрсатиш соҳаси салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, олтинчиси ўлароқ қишлоқ хўжалигини ривожлантириш вазифаси қўйилди. Еттинчидан, аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида ишлар ташкил қилинса, саккизинчидан ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга эътибор қаратилади.

Тўққизинчи устувор йўналиш этиб ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш кўрсатиб ўтилган бўлса, ўнинчиси доирасида жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари юзасидан кўрсатмалар берилди.

Президент мамлакатимиз йигит-қизларини мазкур ҳудуд ҳаёти билан таништириш мақсадида келгуси йили Қорақалпоғистонда Ёшлар фестивали ташкил этиш таклифини билдирди.