Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қорақалпоғистонда маҳаллий аҳоли «Нукус-Тошкент» магистрал йўлини тўсиб қўйди (видео)
21.07.2020 11:04,  
3220

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида бир гуруҳ фуқаролар сув танқислигидан норози бўлиб, «Нукус-Тошкент» магистрал йўлини тўсиб қўйишди. 

Бу ҳақдаги хабарни бугун эрталаб «Қорақалпоқ24» телеграм канали'га асосланиб Xabar.uz маълум қилди.

Айтилишича, Беруний туманининг кўпгина қишлоқларида аҳоли томорқасини суғориши учун сув танқислиги кузатилмоқда. Натижада томорқага экилган экинлар жазирама иссиқда қовжираб қурий бошлаган. Айрим маҳаллаларда эса одамлар качалка қудуқлардан ичимлик суви истеъмол қилишади. Қорамолларини эса ариқлардаги сувдан суғоришади. Сув келмай қўйгач, айрим хонадонларда чорва молларининг касалланиш ҳолати кўпайган.

Фуқароларнинг бир неча соат давомида «Найман» кўприги яқинида магистрал йўлни тўсиши натижасида узундан узоқ тирбандлик ҳосил бўлган. Воқеалар ривожи ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

 - Амударё тўлиб-тошиб  оқаётган  мавсумда аҳолини сув билан таъминламаслик маҳаллий раҳбарларнинг эътиборсизлигидан бошқа нарса эмас, -дейди қорақалпоғистонлик журналист Узоқбой Беков.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан