Фавқулодда ҳолат даврида солиқ ҳисоботларини тақдим этмаган шахсларга жавобгарлик белгиланмайди.
Қорақалпоғистон Республикасида фавқулодда ҳолат даврида солиқ тўловчилар учун енгиллик берилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 июлидан 2августига қадар республикада фавқулодда ҳолат жорий этилганлигини инобатга олиб, Давлат солиқ қўмитаси Солиқ кодексининг 213-моддаси 1-қисми 2-банди ва 215-моддаси 1-қисми 1-бандларига асосан ушбу ҳудудда фаолият юритаётган солиқ тўловчиларга нисбатан фавқулодда ҳолат даврида солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатларда тақдим этмаслик ҳолатлари бўйича жавобгарлик ва таъсир чоралари (банкдаги ҳисоб рақамлар бўйича операцияларни тўхтатиш, ҚҚС гувоҳномасини амал қилишини вақтинча тўхтатиш) қўлланилмайди.