Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қорақалпоғистонда тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ҳисобидан 1,3 миллиард сўм иқтисод қилинди
13.03.2023 10:39,  
16

Қорақалпоғистоннинг ўттизга яқин корхонаси солиқ имтиёзлари туфайли 2022 йилда 1 миллиард 300 миллион сўмни тежашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўшма мажлисида маълум қилинди.

Хусусан, Тахтакўпир, Бузатов ва Шуманай туманларидаги саноат корхоналари 2024 йил бошига қадар ер, мулк ва кичик бизнес айланмаси солиқларини тўлашдан озод этилди.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ва фақат ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган асбоб-ускуна, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар учун божхона божи тўлашдан озод қилинган.

Шунингдек, 2022 йил давомида 131 та объектда умумий қиймати қарийб 1 триллион сўмлик инфратузилма ишлари бажарилди. 2023 йилда ушбу эҳтиёжлар учун 4,2 триллион сўм йўналтириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон тадбиркорларига 95 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредитлар бериш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан