Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қорақалпоғистондаги айрим тадбиркорлик субъектлари 3 йил муддатга ер ва мол-мулк солиғи озод этилади – Президент
2.10.2020 16:38,  
181

Аввал хабар қилганимиздек, Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари саккизинчи сессияси бошланди.Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Раис сайланди

Охирги тўрт йилда ўнлаб йирик тўқимачилик, фармацевтика, электротехника ва бошқа замонавий саноат корхоналари қурилиши ҳисобига Қорақалпоғистонда ишлаб чиқариш ҳажми 2 баробар ўсган. Янги сув тармоқлари қурилиши натижасида аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 40 фоиздан 67 фоизга етди. 241 та мактаб, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт объектлари янгидан қурилди, капитал таъмирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев Мурат Камаловни Жўқорғи Кенгес Раислигига сайлангани билан табриклаб, ўта масъулиятли вазифада муваффақият тилади.

- Янги раҳбар фаолиятининг энг муҳим йўналиши «халқнинг дардини эшитиш ва масалаларини ҳал этиш» бўлиши керак. Бунинг учун тинимсиз изланиш, меҳнат қилиш, халқ билан маслаҳатлашиб ишлаш зарур. Қорақалпоғистонда элни севган, билимли, фидойи ёшлар кўп. Уларни бирлаштириб, натижа қилиш, эл-юртга манфаат олиб келиш керак, - деди давлатимиз раҳбари.

Қорақалпоғистонда барча соҳаларни жадал ривожлантириш бўйича келгуси 3 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилгани маълум қилинди. Унга кўра, ҳар бир туманда 2 тадан фаолият тури ўзига хос «ўсиш нуқта»си этиб белгиланган.

Президент барча 16 та туманни янада равнақ топтириш мақсадида мазкур «ўсиш нуқталари» бўйича тадбиркорлик субъектлари 3 йил муддатга ер солиғи, мол-мулк солиғи, кичик корхоналарнинг айланмасидан олинадиган солиқ, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғидан озод этилишини таъкидлади.

Бундан ташқари, тараққиёт даражаси паст бўлган Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида янги ташкил этиладиган саноат корхоналарига ҳам 3 йил муддатга солиқ ва божхона имтиёзлари берилади.

Ҳар бир туман ва шаҳарни жадал ривожлантиришга кучли туртки бериш, муаммоларни тезкор ҳал этиш учун уларга вазирлар ва банклар бириктирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан